«янги тошкент» тегли мақолалар


«Янги Тошкент лойиҳасини бошламасак, Тошкентда беш йилдан кейин одамлар яшай олмайди» — президент
10 сентябрь 2023, 16:08

«Янги Тошкент лойиҳасини бошламасак, Тошкентда беш йилдан кейин одамлар яшай олмайди» — президент

Ўзбекистон президенти «Янги Тошкент» лойиҳасини бошлаш муҳимлигини, акс ҳолда беш йилдан кейин «пойтахтда одамлар яшай олмаслигини» айтди.

«Ақлли» «боғ шаҳар». Президентга Янги Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси тақдим этилди
5 сентябрь 2023, 23:07

«Ақлли» «боғ шаҳар». Президентга Янги Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси тақдим этилди

Президент Янги Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси билан танишди. Унда асосий эътибор «яшиллик, қулайлик ва тежамкорлик»ка қаратилган. Шаҳар компонентлари лойиҳаси 20 та хорижий компания томонидан ишлаб чиқилмоқда. «Одамлар биринчи ўринда бўлиши зарур», — деди Мирзиёев.

Давронжон Одилов «Янги Тошкент» қурилишига масъул этиб белгиланди
7 август 2023, 20:46

Давронжон Одилов «Янги Тошкент» қурилишига масъул этиб белгиланди

Президент қарори билан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Давронжон Одилов «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори этиб тайинланди.

Янги Тошкентда 50 гектарлик аквапарк қурилади. Ажратиладиган маблағ — $200 млн
27 июль 2023, 12:37

Янги Тошкентда 50 гектарлик аквапарк қурилади. Ажратиладиган маблағ — $200 млн

Президент фармонига кўра, пойтахтдаги яшил ҳудуд 5 минг гектарга етказилади (ҳозир 900 гектар). Ҳужжатда Янги Тошкентдаги 50 гектар майдонда аквапарк ва 35 гектарда сунъий кўл ташкил қилиниши белгиланган. Аквапарк қурилиши учун 200 млн доллар ажратилади.

Янги Тошкент қурилиши бўйича дирекция ва кенгаш тузилди
26 июль 2023, 11:29

Янги Тошкент қурилиши бўйича дирекция ва кенгаш тузилди

Президент Янги Тошкент қурилиши бўйича дирекция ва мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилишини маъқуллади. Биринчисига қурилиш вазири ўринбосари, иккинчисига бош вазир раҳбарлик қилади. Дирекция шаҳарни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқади, инвесторлар билан шартнома тузади ва бошқа ишларни бажаради.

«Янги Тошкент» бош режаси жаҳон архитектура бюролари томонидан ишлаб чиқилади
24 июль 2023, 20:58

«Янги Тошкент» бош режаси жаҳон архитектура бюролари томонидан ишлаб чиқилади

«Янги Тошкент» бош режасини ишлаб чиқиш учун жаҳон архитектура бюролари — Сингапурнинг Meinhardt, Британиянинг Foster + Partners ва Голландиянинг OMA компаниялари жалб қилинди.

Янги Тошкент инвесторлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш техникаси импортида бождан озод этилади
24 июль 2023, 12:51

Янги Тошкент инвесторлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш техникаси импортида бождан озод этилади

Янги Тошкент инвесторлари, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари ҳамда дирекцияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод этилади.

Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги ерларининг қайси ҳудудлари Янги Тошкентга ўтказилиши белгиланди
24 июль 2023, 11:44 1

Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги ерларининг қайси ҳудудлари Янги Тошкентга ўтказилиши белгиланди

Президент қарори билан Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги 10 та мавзе ҳамда Шоличилик институтининг қишлоқ хўжалиги ерлари Янги Тошкент шаҳрига ажратилади. Ерларнинг тоифаси ўзгартирилгани учун қишлоқ ва ўрмон хўжалиги нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича компенсация ундирилмайди.

Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари «E-auksion» орқали сотилади
21 июль 2023, 11:16

Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари «E-auksion» орқали сотилади

Президент қарори билан Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сотилади ёки ижарага берилади.

Янги Тошкентга Тошкент вилоятидан 19,7 минг гектардан зиёд ер майдони ўтаётгани маълум қилинди
31 май 2023, 21:24

Янги Тошкентга Тошкент вилоятидан 19,7 минг гектардан зиёд ер майдони ўтаётгани маълум қилинди

Янги Тошкентни қуриш учун Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19,7 минг гектардан зиёд ер майдони ўтмоқда. Шундан 12,9 минг гектари қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисобланади.

Пойтахтдаги давлат идоралари Янги Тошкентга кўчирилади
18 март 2023, 11:39

Пойтахтдаги давлат идоралари Янги Тошкентга кўчирилади

Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида 20 минг гектар майдонни эгалайдиган Янги Тошкент қурилади. Пойтахтдаги давлат идоралари ҳам у ерга кўчиб боради. Ҳозирги бинолар ўрнида меҳмонхона, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари очилиб, Тошкентни туризм ва бизнес марказига айлантириш режа қилинмоқда.

«Ҳар бир жой бўйича халқ фикрини олиш керак». Президент — Тошкент бош режасининг лойиҳаси ҳақида
18 октябр 2022, 16:59

«Ҳар бир жой бўйича халқ фикрини олиш керак». Президент — Тошкент бош режасининг лойиҳаси ҳақида

Президентга «Янги Тошкент» концепцияси билан мутаносиб тайёрланган Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режа лойиҳаси тақдим этилди. Шавкат Мирзиёев ҳар бир жой бўйича халқ фикрини олиб, ақл билан, сифатли қуриш кераклигини таъкидлади.

Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб уйлар, меҳмонхона, кинотеатр ва ресторанлар қурилади
7 апрель 2022, 11:20

Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб уйлар, меҳмонхона, кинотеатр ва ресторанлар қурилади

Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб 610 гектар майдонда қуриладиган бинолар лойиҳалари билан танишди. Уй-жойлар, меҳмонхоналар, кинотеатр, ресторанлардан иборат замонавий мажмуалар тўрт қаватли ва тўрт хил дизайнга эга бўлади. Шунингдек, пиёда ва велосипед йўлаклари, ерости ва ерусти йўллари барпо этилади. Бундан ташқари, президент Олимпия шаҳарчаси лойиҳасини тасдиқлади.

Президент: «Янги Тошкент» барпо этилади, пойтахт «яшил ҳудуд» га айлантирилади
31 август 2021, 13:59 1

Президент: «Янги Тошкент» барпо этилади, пойтахт «яшил ҳудуд» га айлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида «Янги Тошкент» лойиҳаси амалга оширилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа 2−3 ойда оммага тақдим этилади ва уни «баҳаво жойда» қуриш кўзда тутилган. «Эндиликда Тошкентда қурилиш эмас, яшил ҳудуд барпо этилади», — деди давлат раҳбари.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг